Фарғона вилоятида ҳашар вақтида фожиали бахтсиз ҳодиса содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўт ўриш жараёнида газонўрарнинг пичоғи узилиб кетган ва катта тезликда яқинда турган эркакка бориб теккан.
Металл парчаси унинг кўкрак қисмига тегиб, юрагини жароҳатлаган. Олинган оғир тан жароҳати оқибатида эркак воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.


