Ўзбекистонда 2026 йил қабул жараёнида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони сўнгги 10 йил ичидаги энг паст даражага тушди.
Бу йил ОТМларга жами 664,6 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган. Олдинги йиллар билан солиштирганда кўрсаткич анча юқори бўлган:
📊
• 2019 йил — 1,066 млн нафар
• 2020 йил — 1,48 млн нафар
• 2022 йил — 1,21 млн нафар
• 2023 йил — 1,18 млн нафар
• 2025 йил — 732,4 минг нафар
• 2026 йил — 664 минг нафар
Мутахассисларнинг фикрича, абитуриентлар сонининг камайиши қабул жараёнидаги рақобатни пасайтириши ва айрим йўналишларга кириш имкониятларини ошириши мумкин.
Шу билан бирга, якуний натижа ажратилган ўринлар сони, таълим йўналиши ва кириш имтиҳонлари натижаларига боғлиқ бўлади.


